Uzkisa.Ru - Erotik Videolar hikoyalar, Mashhurlar erotik foto va Videolari
Reklama
Seks uchun tanishuv
Shayton sovgasi
1 2 >>
�айниддин бугун хурсанд. Ниҳоят, унинг лавозимини оширишди. Албатта оддий ишчидан цех бошлиғи ўринбосарлигига ўтиш ҳар кимнинг ҳамқўлидан келмайди. Бир цехда 5 йилдан буён ёнма- ён ишлаб келаётган Нозим йиғилишдан сўнг уни табрикласа-да, кўзларидан хурсанд эмаслиги кўриниб турарди. Ахир улар деярли бир кунда заводга йўлланма билан ишга келишган. Аммо Нозим иш вақти тугар тугамас, жуфтакни ростлашга ҳаракат қилар, Зайниддин эса берилган буюртма бўйича ишни охирига етказмагунича иш жойидан жилмас эди. Албатта, раҳбарият буни билади... -Юр ўртоқ, бугун лавозимни ювамиз. Хотиндан яширган бир-икки сўмим бор,пивохўрлик қилишга етади. - Зайниддин Нозимнинг ёвқараш нигоҳига эътибор бермай, унинг елкасига қўл ташлади. - Лавозимни пиво билан эмас, ароқ билан ювиш керак. Балки бугун “Тонгги юлдуз”да ўтирармиз. - Бўпти, бир мазза қилайлик. “Тонг юлдузи” кафеси кечки салқинда одамлар билан тўлиб тошган.Аранг бўш стол топиб ўтирган дўстлар, овқатга буюртма беришгач, уни олиб келгунларича атрофдаги хўрандаларни томоша қила бошлашди. - Зайни, анови қизга қара, жа-а кетворган эканми? - Уларнинг қарама-қаршисида столчада ўтирган аёл ҳақиқатдан ҳам ҳурлиқонинг ўзи эди. Оппоқ юзи, шаҳлокўзлари, қуюқ қора киприклари, ғунчадек кичик, бежирим лаби инсонниўзига ром этмай қўймасди. - Зайни, бир ўзи эканми? Балки столимизга таклиф этармиз? - Нозим қиздан кўзини узмасди. - Қўйсангчи, бунақа чиройлилар ҳеч ҳам ёлғиз юришмайди, йигитими, эрими ташқарига чиққандирда? - Зайниддин ҳарчанд нигоҳини олиб қочсада, беихтиёр қиз томонга қарар, у ҳам ундан кўз узмаётганлигини кўриб, қизариб кетди. - Ростданам ҳеч кими йўқ, шекилли. Қандай қилиб таклиф этамиз? Худди уларнинг гапларини эшитиб тургандек, қиз ўрнидан туриб, ичиб турган коласини қўлига олдида, уларнинг ёнига келди. - Салом йигитлар, ёлғиз зерикиб кетдим, бироз сизлар билан ўтирсам майлими? Нозим шошганича ўрнидан туриб, қизга курсини сурди. - Марҳамат, жонимиз билан. - Ўртоғингиз сизлар билан ўтиришимни истамаяпти шекилли. Унинг келишган қадди-қомати, кўзларини сузиб гапириши-ю, ширали овозидан Зайниддин ўзини юқотиб қўяёзди. - Й-ў-қ, нега энди? Марҳамат. Қиз қўлидаги уяли телефонини стол устига қўйиб, Нозимжон у томон сурган курсига назокат билан ўтирди. - Телефонингиз чиройли экан, сенсорли шекилли. - Ҳа, тўғриси бу эркаклар тутиб юрадиган русумли телефон, аммо менга айнан шунақаси ёқади. Қизтинмай гапирар ва... анчагина ичар экан. Ҳар қадаҳ уриштирганда унинг бўялган узун тирноқлари янада нозиклаштириб кўрсатаётган бармоқларига қўлининг тегиши, баданини бир сескантирар, юрагида қизга нисбатан қўрқув аралаш, аллақандайдир ҳаяжон пайдо бўлганлигини кўрсатмаслик учун, ҳар гал ундан нигоҳини олиб қочар эди. Эрталаб Зайниддин кўзини очганида кун пешин бўлаёзганди. Каравоти ёнидаги кичик стол устида турган чойнакдаги чойни жумрагидан симирдида, ичида уни дамлаб, ишга кетган хотинини алқаб қўйди. Ишга кеч қолибди. Боши кеча кўп ичганидан лўқиллаб оғрир, кўнгли ҳам айниб қайт қилгиси келаётганидан, ювиниш хонасида юзини совуқ сувга чайди. - Шунчалик ҳам ичаманми? Лавозими кўтарилганнинг биринчи кунидан ишга бормасам, қанақа одам бўлдим. Ишга бориш керак, бирор баҳона топарман. Шундай уй-хаёллар билан шошиб шимини кия бошлади. Шу пайти гилам устига кеча анови ҳурлиқонинг қўлида кўрган телефон тушди. Зайниддин бир зум телефонга анграйганича қараб турди. Наҳотки маст ҳолда телефонни ўғирлаган бўлса? Йўғ-ей, бўлиши мумкин эмас! Шу пайтгача бировнинг бир тийинини ҳам ўзидан сўрамасдан олмаган. Бўлмаса бу телефон қаердан келди? Зайниддин цех эшиги олдида Нозимжонга тўқнаш келиб, тилла топган одамдек суюниб кетди. - Ўртоқ, кечаги қизнинг исмини, қаерда яшашини билмайсанми? - Ҳа, тинчликми? Юракдан қаттиқ урибди шекилли? - Йўғ-ей, унинг телефони менда пайдо бўлиб қолибди, шунга яна қидириб юргандир? Бизни ким деб ўйлади экан-а? - Қара шунча бирга ичиб,отини сўрамабмиз-а, телефон масаласига келсак, учиб қолмасингдан сал аввал ўзи сенга уни совға қилди. Ўзингам тинмай “шундай телефон орзу қилиб юрувдим”, “шунақасини сотиб олмоқчиман, аммо хозир пулим етмайди” деяверганингдан кейин, сенгасовға қилди. - Мен олдимми? - Ҳа, ҳаттоунинг қўлларини ўпиб ҳам қўйдинг. - Алдамаяпсанми? Шу кундан бошлаб унинг ишлари юришиб кетди. Бир ойдан сўнг цех бошлиғини арзимаган хатоси учун бўшатишиб, ўрнига Зайниддинни тайинлашди. Кейин заводкадрлар бўлимининг бошлиғи, сўнг директорнинг ўринбосари, йил охиридаэса директорнинг биринчи ўринбосари лавозимига кўтарилди. Бу, албатта, унинг тиришқоқлиги ва меҳнатсеварлиги учун берилаётган мукофот эмаслигини Зайниддин ич- ичидан ҳис этар, бир томондан омади чопаётганидан хурсанд эди. Энг қизиғи,энди у ўша ҳурлиқо совға қилган қимматбаҳо телефондан ҳам қимматини олишга қурби етса- да, уни қўлдан қўймас, доимо белидаги камаридаги ғилофда олиб юрарди. Кўп ўтмай завод директорини порахўрликда айблаб, қўлга олишди. Албатта унинг ўрнига Зайниддин вазирлик томонидан тайинланди. Уч йил мобайнида оддий ишчи бўлиб юрганида салом берса алик олмайдиган цех бошлиқлари- ю, бўлим бошлиқлари қўллари кўксида қабулхонада “хўжайинни бирров табриклаб қўйиш” учун навбат кута бошладилар. Бир томондан бундан жаҳли чиқса-да, иккинчи томондан ғурури саҳрода қизиган тош сувга тушгандек салқинлаб, ором олди. Дўст-душманнинг кўзида тақдир уни эркалаганлигидан ич-ичидан суйина бошлади. Завод директорининг маошидан ташқари, заводга жалб қилинадиган сармоялар, ишлаб чиқилган лойиҳалардан келадиган улушлар... Тез орада Зайниддин хусусий қурилиш фирмасига ҳам эга бўлди. Фирма ҳам гуллаб-яшнай бошлади. Пул бор, каталакдек бир хона уйини сотиб, данғиллама ховли қурди. Хотини Сабоҳат ҳам маликалардек тиллага бурканиб, институтдаги лобарантлигини ташлаб, буткул ўзини икки фарзанди тарбиясига бағишлади. Пулнинг қудррати, тақдирнинг марҳаматини қаранг-а? Орадан икки йил ўтар–ўтмас оддий Зайни Зайниддин Иноғомовичга айланди. Бирпайтлари кези келса камситиб, бўлмаса устидан кулиб юрадиган Нозимжонлар энди соясига салом беради. Шу куни янги дўстлари, катта тижоратчилар, вазирликларнинг юқорилавозимларини эгаллаб турган мансабдор шахслар даврасида зиёфат еган Зайниддин уйга етиб келгунига қадар ўзини ҳолсиз сезиб, аранг ҳайдовчиси ёрдамида машинадан тушди. “Кўп ичиб қўйибман, шекилли”, уйлади у, Сабоҳат ёрдамида тўшагига чўзилар экан. Бир зумда уйқу оромбаҳш қучоғига тортганини сезмай ҳам қолди. Туш кўрибди.Унда Нозимжон билан илк лавозимини “ювиш учун” борганда учратган ҳурлиқобилан турли гуллар қоплаган далада қўл ушлашиб юришган экан. Бирдан олдиларида шохлари зумрад, мевалариэса ёқут тошдан ясалган олма дарахти пайдо бўлибди. Ён-атрофдаги гуллар ҳам ғалати, майин эсаётган шабадада тебранмас, ўзидан ифор таратмас эди. Уларнинг барглари қуёшда чарақлаб, қўл тегса эгилмас, букилмас, барчаси қимматбаҳо тошдан эди. -Жоним, манавини татиб кўринг. Ҳурлиқо қўлида пайдо бўлиб қолган ёқут олмани Зайниддинга узатди. -Ахир бу тошку, есам тишим синади-ку? -Ейсиз, емай ҳам кўрингчи? Аввалига ширин жилмайган ҳурлиқо, сўнг қаҳ-қаҳ отиб кула бошлади. Унинг оғзи катталаша бориб, ўзи ҳам афсонавий
Fikrlar (0)
1 2 >>
Maqolaga fikr bildirish:
Fikr bildirish uchun saytda ro'yxatdan oting yoki login parol orqali kiring!
Fikrlar:
Hamma fikrlar: 0 ta.
Reklama
Ortga qaytish | Bosh sahifaga
Яндекс.Метрика
waplog