Uzkisa.Ru - Erotik Videolar hikoyalar, Mashhurlar erotik foto va Videolari
Reklama
Seks video va hikoya rasmlar sayti
yangi uydagi ovoz
лгари мен кўзга кўринмас олам, бизнинг нигоҳимиздан пинҳон мавжудотлар ҳақида эшитган бўлсам-да, асло ишонган эмасман. Яъни, бу то ёшим қирқ саккизга боргунича давом этди. Албатта, бу пайтда мен битта қизимни чиқарган, ўғил ҳам уйлантириб бўлгандим. Навбат иккинчи ўғлимнинг бошини иккита қилишга етганди. Бу ўғлим дангал гапирадиган, шўх- шаддод бўлгани учун қиз қидиришга тушган вақтимиздаёқ деди: — Дада, ойи, мен уйлансам бу ҳовлига тиқилиб қоламиз. Тўйимгача, акамга ҳовли бўлмасаям кўп қаватли биноларда уй олиб беринг... — Намунча. Ҳали уйлан, бола- чақали бўл, ҳовлига сиғмай қол-чи! Ана ундан кейин сенинг рўзғорингни бўлак қилиб юбораман! — дедим негадир ғашим келиб. Ўзи ёшлигимдан келин- куёвларнинг “Рўзғоримни бўлак қилинг”, деб жанжал қилишларини ёқтирмасдим. Бу ўғлим эса ҳали тўйи бўлмасдан, акасини уйдан қувлаш пайида. Отаси негадир ўғлининг ёнини олди: — Тўғри айтяпти, ўғлинг. Ҳали яна кичкинамиз ҳам бор. Ҳаммасини уйли-жойли қилиш керак. Ҳозирдан ўйламасак, қачон ўйлаймиз? — Тўй қиласизми, уй оласизми? — дедим асабийлашиб. — Буни бекорга айтаётганим йўқ, — жиддийлашди бояги ўғлим. — Ишхонамиздаги бир акахон айтди. Ёнларидаги уйдан бир хоналиси сотилаётган экан. Нархи жуда арзон. Шуни амаллаб олиб қолсакми, дегандим. Жа бўлмаса машинани сотайлик. Шундоқ ҳам ҳеч ким ҳайдамаяпти. Шунинг пулига ҳам бериши мумкин уйни... — Унда суриштир-чи? — бу гап отасига жуда маъқул тушди. Эртасигаёқ улар уйни суриштиришга киришиб кетишди. — Машинага харидор топиш керак. Яхшигина уй. Яна икки хонали, онаси. Сенам бориб кўр, — деди турмуш ўртоғим. Машинага харидор топилиб, уйни олишимиз аниқ бўлгач, менам бориб кўрдим. Ҳақиқатан ҳам уй яхши, нархи ҳам арзон эди. Очиғи, бундан таажжубга тушиб эримдан сўрадим: — Нега бунча арзон сотяпти экан? Турмуш ўртоғим эса “жим” дегандек имлаб, сўнг пичирлади: — Ҳозир нархни ошириб юборади, кейин ўласан... — Бирор айби йўқмикан? — Кўряпсан-ку, мана. Айби йўқ... — овозимни ўчиришга уринда у. Аммо бизнинг суҳбатимиз уй эгасининг қулоғига чалинган экан. У ошхона томондан келаркан, деди: — Шу пайтгача жим юрганим, оласизларми-йўқми деган гумоним бор эди. Олишларингиз аниқ бўляпти, энди айбини айтаман. Опа, айтганингиздек, уйнинг айби бор. Кечки пайт қандайдир шовқин эшитилади. Шу айби. Бошқа қўшнилар ҳам янги сотиб олишганда шундай бўлган экан. Кейинчалик йўқолиб кетади, дейди. Менимча, улар кўникиб кетишган. Мен эса кўника олмадим. — Кўча яқин, шовқин бўлади- да, — дедим ўзимча изоҳлаб. — Йўқ, бу кўчанинг шовқини эмас. Бошқача. Тушунтириб бера олмайман... Хуллас ўша куни уйнинг эгасининг гапларини кулгига олдик. — Сал “анақароқми”, дейман? — деди ўғлим ҳам уйга келгач, кулиб. Уйни олдик, тўйни ҳам қилдик. Тўйдан бир ой ўтгач, катта ўғлим уйга кўчиб ўтди. Аммо ўша куни тундаёқ қайтиб келди: — Рост айтган экан. Алламбало овозлар келади. Касал одамнинг инқиллашигаям, уфлашигаям ўхшайди. Қўрқдик. Ҳайрон бўлиб эртасига ўзим бориб ётдим. Рост. Ғалати овозлар. Қаердан келаётганини ҳам билмайсиз. Юрагим орқага тортди. “Шу пайтгача ҳеч ким бу овоздан ўлмаган-ку, менам ўлмасман”, дея тонггача ётдим. Эрталаб эса қўшнилардан суриштирдим. — Ўзи шунақа, янги кўчиб келган одамни бағрига олгиси келмайди, — кулди қўшни аёл. — Бизда ҳам шундай бўлган. Суриштирдик. Илгари уйнинг орқа томонлари эски қабристон бўлган экан. Лекин уйнинг ўрни эмас.Ким билсин, балки бунақа ўзгариш бўлганидан кейин руҳлар безовта бўлгандир? Келган одамни ҳайдашга ҳаракат қилар? Улар ҳаққига дуо қилиб туринг. Тўрт-беш ой ўтгандан кейин босилади ҳаммаси. Қўшнининг айтганини қилдим. Ҳар куни ўтганлар руҳига тиловат қилдим. Шовқинга парво қилмасликка тиришдим. Бешинчи ойга ўтганда овоз “тинчиди”. Бунинг нималиги, қандай синоатлигини ҳамон тушунмаймиз
Fikrlar (0)
Maqolaga fikr bildirish:
Fikr bildirish uchun saytda ro'yxatdan oting yoki login parol orqali kiring!
Fikrlar:
Hamma fikrlar: 0 ta.
Reklama
Ortga qaytish | Bosh sahifaga
Яндекс.Метрика
waplog